Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ҳадис илми


Ҳадис илми муайян қонунлар ёрдамида санад ва матнларни ўрганадиган илмдир. Ҳадис илмининг мақсади саҳиҳ ҳадисни бошқасидан ажрата билиш. Ҳадис илми икки қисмдан иборат: ривоятга асосланган илм ва билишга асосланган илм. Ривоятга асосланган илм Пайғамбар с.а.в.нинг сўзлари, амаллари, қарорларини, сифатларини нақл қилишни ҳамда уларни ўрганишни ўз ичига олади. Билишга асосланган илм орқали ривоятнинг ҳақиқатини, унинг шартлари, турлари ва аҳкомларини ҳамда ривоят қилувчиларнинг кимлиги ва уларнинг шартлари, айтилаётган хабарларнинг турлари, уларга боғлиқ бўлган бошқа нарсалар ўрганилади. Билишга асосланган илм ҳадисдан тушунилаётган маънонинг қатъий нусусга зид келаётган жиҳатларини ўрганишни ҳам ўз ичига олади.

 

Ҳадис
Муҳаддислар орасида бир неча лафзлар ишлатилиб, уларнинг маъноларини аниқламоқ лозим. Булар ҳадис, хабар, асар ва Суннатдир. Булар умумий атамалардир. Матн, санад, иснод, муснад каби сўзлар ҳадиснинг лафзлари ва ривоятларида қўлланадиган сўзлардир. Муҳаддис, ҳофиз, ҳужжат ва ҳоким ривоят қилувчиларда қўлланадиган сўзлардир. Бу лафзларнинг ҳадис истилоҳида қандай қўлланиши қуйидагича:

 

1. Ҳадис: Расулуллоҳ с.а.в.га боғлиқ бўлган сўз, иш, сукут ёки яратилиш сифати, яъни Расулуллоҳ с.а.в. баланд ҳам, паст бўйли ҳам бўлмаган, деган қиёфасига тааллуқли сифат, ёхуд ахлоқий сифат, яъни Расулуллоҳ с.а.в. бировга ҳеч қачон хунук муомалада бўлмагани каби ахлоқий сифатларни ифодалайди. Хабар ва Суннат сўзлари ҳам ҳадис сўзига синоним сифатида бир хил маънода қўлланади. Демак, ҳадис, хабар, Суннат бир маънодадир. Асар эса саҳобаларга бориб тақалган ҳадисдир.

 

2. Матн: Матн деб санаднинг ғоясини етказувчи сўзга айтилади. Санад эса матнга олиб борадиган йўл, яъни матнга олиб борувчи кишилардир. Иснод дегани ҳадисни айтувчисига боғланишдир. Муснад гарчи мавқуф бўлса-да, унинг аввалидан то охиригача қадар санади боғланган ҳадисдир. Саҳобалар ривояти жамланган китобни ҳам муснад дейилади. Муснид ҳадисни исноди билан ривоят қилган шахсни англатади.

 

3. Муҳаддис: Ҳадисни пухта ўрганган ва унинг ривоят ва билимларига қаттиқ аҳамият берган кишидир. Ҳофиз эса юз минг ҳадисни матни ва санади билан ёдлаган одам, гарчи у ҳар хил йўл ва ўзига яраша фаҳм билан ёдлаган бўлса ҳам. Ҳужжат эса уч юз минг ҳадисдан пухта хабардор бўлган киши. Ҳоким эса Суннатдан пухта хабари бор шахсдир.

 

Ҳадис ривоятчилари

Ҳадисни ривоят қилиш улар китобларга битилган даврдан кейин тўхтаган. Ҳадислар ёзилган асрдан кейин, яъни Бухорий ва Муслим ҳамда Суннат соҳиблари ҳадис ривоят қилган асрдан кейин. Чунки ривоят нақлдан иборат бўлиб, нақл аллақачон ниҳоясига етган. Ҳадис ривоят қилувчилар саҳобалар, тобеинлар ва тобеинлардан кейингилардир. Ҳадис олимлари Расулуллоҳ с.а.в.ни кўрган ва унга иймон келтирган ҳар бир одамни саҳоба деб ҳисоблайдилар. Лекин аслида саҳобий деб соҳиблик, дўстлик маъносига ҳақли бўлган ҳар бир кишига айтилади. Саид ибн Мусайяб шундай дейди: «Саҳоба бўлиш учун албатта Расулуллоҳ с.а.в. билан бир йил ёки икки йил бирга юрган, бир марта ёки икки марта у киши билан бирга ғазот қилган бўлиши лозим». Шуъба Мусо Саблонийдан ривоят қиладики: «Мен Анас ибн Моликдан: «Сиздан бошқа Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобаларидан яна қолдими?» деб сўрадим. У киши: «Расулуллоҳ с.а.в.ни кўрган аъробийлардан қолди. Аммо у киши билан дўст бўлганлар қолмади», деб айтдилар». Саҳобаларнинг барчаси уларни Оллоҳ Таоло азиз китобида мадҳ этганлиги ҳамда Пайғамбар Суннатида уларнинг ахлоқ ва амаллари мақталганлиги сабабли одилдирлар. Тобеинлар саҳобалар билан учрашган, гарчи улар билан доим бирга бўлмаса-да, улардан ҳадис ривоят қилган кишилардир. Саид ибн Мусайяб, Қайс ибн

 

217-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260